Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Нефтчи” билан ўйиндаги катта мукофот пули, “Навбаҳор”нинг қизиқарли режаси". “Андижон” собиқ футболчиси билан суҳбат

Баҳо:
+ | -

Якунига етган мавсумни “Андижон” жамоасида ўтказган ва куни кеча Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолаган ҳимоячи Хушнудбек Авилов билан суҳбат уюштирдик.

- Хушнуд, аввало янги жамоа муборак бўлсин!

- Ассалому алейкум. Раҳмат!

- Якунига етиб бораётган 2020 йил Сиз учун қандай ўтди?

- 2020 йил мен учун яхши ўтди деб ўйлайман. Аслида бундан ҳам яхши ўтиши мумкин эди, лекин бутун дунёга муаммо олиб келган коронавирус пандемияси бизни ҳам четлаб ўтмади.

- “Навбаҳор” азалдан “Андижон”нинг принципиал рақиби ҳисобланади. “Андижон”дан “Навбаҳор” кўчиб ўтиш осон бўлмагандир?

- Албатта, осон бўлмади. Мен “Андижон” таркибида икки мавсум тўп сурдим, жамоадан кетиш қийин бўлди. Бироқ, футболда келажакда нима бўлиши мумкинлигини олдиндан айтиб бўлмайди.

- “Навбаҳор” клуби билан неча йиллик шартнома имзоладингиз?

- 1+1 кўринишидаги шартномага имзо чекдик.

- Жорий мавсумда тўртта мураббий қўл остида тўп сурдингиз. Уларнинг қайси бирини алоҳида кўрсата оласиз?

- Александр Хоямков ажойиб мураббийи эди. Унинг қўл остида тўп суриш ёқимли эди.

- “Андижон” раҳбарияти Сизни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилмадими?

- Раҳбарият олиб қолишга ҳаракат қилди, лекин барибир якунда муросага кела олмадик.

- Қайси тарафдан муросага кела олмадингиз? Молиявий томонданми?

- “Андижон” клуби раҳбарияти билан ҳар жабҳада келиша олмадик – молиявий ва бошқа томонлардан. “Навбаҳор”нинг таклифи менга маъқул тушди. Уларнинг молиявий таклифи ва келажакдаги режалари менга қизиқарли туюлди.

- “Нефтчи” устидан қўлга киритилган муҳим ғалабадан сўнг, клуб раҳбарияти 15.000.000 сўм мукофот пулларини бергани ростми?

- Ҳа, ҳақиқатдан ҳам “Андижон” раҳбарияти “Нефтчи”ни мағлубиятга учратадиган бўлсак ўн беш миллион сўмдан мукофот пулларини ваъда қилишди. Ваъдага мувофиқ асосий таркибда майдонга тушган футболчилар 15 миллион сўмдан, заҳирада қолган ва заҳирадан майдонга тушган футболчилар 30 фоиз мукофот пулларини олишди.

- “Металлург” билан сафардаги дуранг (1:1)дан сўнг клуб раҳбарияти гол урган футболчига ва ўйинда яхши ўйнаган бир нафар футболчига алоҳида мукофот бергани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

- Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ўша ўйинда гол урган Дониёр Абдуманнопов ва ўйинни энг яхши футболчиси деб топилган футболчига, яъни менга мукофот пули берилди.

- Ўйиндан гол урган ва голли узатмани амалга оширган футболчиларга алоҳида мукофот пули берилиши қолган футболчиларнинг ўртасида келишмовчилик келтириб чиқарймайдими?

- Ҳа, албатта бу футболчилар ўртасида тушунмовчилик келтириб чиқаради. Ўша ўйиндан кейин асосий таркибда ўйнаган бошқа футболчилар норози бўлишди. Кейинчалик бу ҳолат йўқолди.

- “Навбаҳор” таклиф қилган маош “Андижон”никига қараганда неча баробар кўп?

- Тўғрисини айтганда, “Навбаҳор” “Андижон”га қараганда тўрт баробар маош таклиф қилди. Тан олиш керак, футболчининг фаолияти қисқа бўлади, шу вақт мобайнида футболчи яхши маош ишлаб топиши ва келажаги учун замин яратиб олиши керак.

- “Андижон” мухлисларига тилакларингиз.

- Фаолиятининг ажойиб икки йилини “Андижон” жамоасига ўтказдим. Шу вақт мобайнида “Андижон”да ажойиб жамоа шаклланди ва шу қатори мен ҳам ўсишга эришдим. “Андижон” жамоасида мен билан бирга ишлаган барча мураббий, футболчи ва клубнинг ҳамма аъзоларига раҳмат айтаман. “Андижон” мухлислари алоҳида мақтовга муҳтож эмас, уларнинг қандай савияда эканлигини бутун Ўзбекистон аҳли жуда яхши тегади. Уларни олдида бошим ерга теккунча таъзимдаман! Улар менинг қароримни тўғри тушунишларини сўраб қоламан! “Олға, бургутлар, Андижоним, жона жоним!”

- Хушнуд самимий суҳбат учун ташаккур. Келажакдаги фаолиятингизга омад тилаймиз!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:05, 29.12.2020.
Ўқилди: 6967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.