Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Хуниор Фирпо «Эйбар» (1:1) билан қайд этилган дурангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Гол киритиш учун жуда кўп имкониятга эга бўлдик. Бунда яхши ўйин намойиш этадиган клубларга қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Ўз майдонимизда икки очко йўқотдик.
Голдан кейин ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлдик, бироқ, булардан самарали фойдалана олмадик. Жуда оз қолди. Декабрь ойида лиганинг тақдири ҳал бўлмайди. Биз – «Барселона»миз ва барча ўйинларда ютиш учун бор кучимизни ишга соламиз», – деди Фирпо.