Бразилиянинг «Ботафого» клуби ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда яқин вақтлар ичида жамоасини ўзгартиради.
tsf.pt сайтининг тарқатган маълумотига қараганда, япониялик футболчи Португалиянинг «Портимоненс» клубида давом эттиради. Бу хабарни Португалия клуби президенти тасддиқлади.
«Мен бу футболчини яхши танийман, унинг ёши катта бўлишига қарамай, қадрли футболчи саналади. Исталган клуб Хондани ўз сафида кўришни хоҳлайди. Шартноманинг майда шартларини келишиб олсак, у билан шартнома тузамиз», - деди Родини Сампайо.
«Ботафого» сафида Хонда жорий мавсум 20 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол киритди. 34 ёшли япониялик футболчининг Бразилия клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 28 феврал куни якунланади.