Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Лига Кубоги 1/2 финал босқичи доирасида «Манчестер Сити» клубига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳаидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Албатта, ярим финал – финалга йўл олиш учун имконият.
Ўтган мавсум ушбу босқичдан ўта олмагандик. Ўйлайманки, ўша пайтга қараганда ҳозир анча ўсишга эришдик ва финалга йўл олишга ҳаракат қиламиз.
АПЛдаги мавқеимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, бизни ҳали узоқ мавсум кутмоқда. Мен ҳалиям ўрганишимиз керак бўлган кўп нарсалар бор деб ўйлайман. Кўрамиз, март ва апрель ойларида вазият қандай бўларкин», – деди Сульшер.
«МЮ» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги ўйин 6 январь кунига белгиланган.