Германиянинг «Лейпциг» клуби ҳимоячиси Дайот Упамеканонинг мавсум якунига қадар жамоада қолиш эҳтимоли юқори.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича немис клуби 22 ёшли футболчини жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда. Улар раҳбариятга келиб тушаётган ҳар қандай манфаатли таклифни рад этишга тайёр.
Маълумот учун Дайотнинг айни дамдаги нархи 42 миллионга баҳоланмоқда.