Лондоннинг «Вест Хэм» жамоаси «Наполи» ҳужумчиси Аркадиуш Милик билан шартнома имзоламоқчи. Лондонликлар польшалик тўпурарга қулай таклиф юборишди. Бу ҳақда Domenica Sportiva нашри хабар бермоқда.
«Вест Хэм» Милик учун йилига 7 миллион евро тўлашга тайёр. Бу футболчининг ўзи «Ювентус»дан талаб қилган маошдан ҳам кўпроқ.
Миликнинг «Наполи» билан шартномаси шу йилнинг июнь ойида якунланади, бироқ, футболчи январь ойидаёқ жамоани тарк этмоқчи.