«Реал» ҳужумчиси Лука Йович «Айнтрахт» клубига қайтди. Франкфуртликлар 23 ёшли футболчини мавсум охирига қадар ижарага олишди. Сербиялик футболчи 9-рақамли футболкада ўйнайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Йович 2019 йилнинг ёзида 60 миллион евро эвазига «Реал» сафига ўтган эди. Бир ярим йил давомида у 11 марта мадридликларнинг асосий таркибида майдонга тушди.
Лука «Реал» сафида барча мусобақалар доирасида 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та голга узатма берди.