Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

Футбол соҳасида дўстлик меморандуми имзоланди

Баҳо:
+ | -

Кеча Қирғизистон Республикасининг Баткен ва Ўш вилояти футбол ассоциациялари вакиллари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Ташрифдан асосий мақсад Қирғизистоннинг мазкур вилоятлари ҳамда Фарғона вилояти футбол ассоциациялари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, футбол орқали халқлар дўстлигини янада мустаҳкамлаш, футбол мутахассислари ва жамоалари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйишдан иборат.

Қирғизистонлик мутасаддилар, мураббий ва ҳакамлардан таркиб топган делегация дастлаб Фарғона шаҳридаги “Футбол маркази”да бўлишди ҳамда у ерда яратилган шароитлар ва вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф якунида Ўш ва Баткен ҳамда Фарғона вилояти футбол ассоциацияларининг келгусидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма Меморандуми имзоланди.

Киритилди: 20:53, 14.01.2021.
Ўқилди: 1487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.