Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эскирмайдиган савол: Роналду зўрми ёки Месси?

Баҳо:
+ | -

Миллионлар ўйини бўлмиш футбол ҳақида эшитган, билган ва ўйнаган исталган одамни эскирмайдиган бир савол қизиқтириб келади: Криштиану Роналду зўрми ёки Лионель Месси? Бунда ҳар иккала футболчининг персонал мухлислари маълум ўйинчининг фойдасига танлов қилса, мутахассис ҳамда экспертлар уларни бир-бири билан таққосламаслик зарурлигини таъкидлайди. Шундан келиб чиқиб, қуйида нима учун Месси ва Роналдуни таққосламаслик кераклиги сабабларига тўхталиб ўтилади.

Месси ва Роналду майдонда турли позицияларда ўйнайди

Агар ўйинчилар холисона таққослаганда ҳам, уларнинг турли позицияларда ўйнаши бунга имкон бермайди. Месси майдонда эркин ижодкор бўлиб, маълум бир вазифа билан чекланмайди, у қанотда ҳам ҳужум ортида ҳам бирдек фойдали ўйнаши мумкин. Роналду эса вазиятларни якунлайдиган ҳақиқий ваҳший. Айнан голли вазиятларни якунлаш бўйича Роналду сўнгги йилларда дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланди. Роналду ва Месси ўртасидаги таққослашни қабул қилиш учун ҳеч бўлмаганда португалиялик «Манчестер Юнайтед»даги дастлабки йилларида бўлгани каби қанотда ўйнаши керак эди.

Роналду ва Мессининг майдондаги вазифалари турлича

Турли хил позицияларда ўйнаш табиийки, Роналду ва Мессининг майдондаги вазифаларини ҳам белгилаб беради. Мураббийлар улардан турли мақсадлар йўлида фойдаланади, Андреа Пирло португалияликни юқорида таъкидланганидек, вазиятларни якунлашда фойдаланади. Мессидан эса ажойиб узатмалар, зарбалар бериш ва ўйинни назорат қилиш талаб қилинади. Бу борада Мессининг ўзи шундай деганди: «Роналду — якунловчи, мен эса ўйинни қуриш билан шуғулланаман!»

Месси ва Роналдуни таққослаш ҳеч қайси томоннинг ғалабаси билан якунланмайди

Одатда таққослашлар энг яхшисини аниқлаш учун ўтказилади. Шу мантиққа асосланиб айтилса, у ёки бу қарама-қаршиликда кимдир (ёки нимадир) ғалаба қозониши керак. Бироқ Месси ва Роналдунинг ҳолатида бу имконсиз иш, чунки бутун дунёдаги одамларнинг икки афсонадан бирининг фойдасига танлов қилиши эҳтимолдан анча йироқ.

Мухлислар ўртасидаги қарама-қаршиликлар футболга зарар келтиради

Қанчалик ғалати эшитилмасин, Месси ва Роналду ўртасидаги сунъий равишда келиб чиққан рақобат дунё футболига зарар келтиради: ҳар куни миллионлаб инсонлар шу икки футболчидан бирининг яхшироқ эканини исботлаш учун бир-бирлари билан баҳслашади, тортишади, ҳатто ҳақорат қилишгача ҳам боради. Эҳтимол, дунёда бирон бир таққослаш бу даражага етиб бормаган бўлса керак. Лекин ҳар соҳада бўлгани каби футболда ҳам инсонийлик биринчи ўринда туриши керак. Шундай экан, Месси ва Роналдуни таққослашни тўхтатиш вақти етди.

Футбол камситиш ва ҳақорат эмас, балки завқ улашиши керак

Футбол биринчи навбатда ҳиссиётлардан иборатдир, айнан шунинг учун ҳам кўпчилик ушбу спорт тури билан шуғулланади, ўйнайди, томоша қилади. Ва айнан шунинг учун тунлар бедор ўтказилади, ғалабалар ва «камбэк»лар олам-олам қувонч бағишласа, мағлубиятлардан кўзлар ёшларга тўлади. Месси ва Роналду ҳолатида ҳам шундай бўлиши керак, аслида. Ҳар ҳафта Мессининг жарима зарбалари ёки Роналдунинг икки метр баландликдан урган голлари, дриблинглар, паслар, янги рекордларни кўриш қандай ёқимли. Шундай экан, ким зўр экани ҳақида баҳслашиш ёки жанжаллашгандан кўра шунчаки уларнинг ўйинидан завқ олиш лозим. Боиси бу даражадаги футболчиларнинг яна етишиб чиқиши эҳтимоли кам.

Манба: Daryo.uz
Киритилди: 10:05, 15.01.2021.
Ўқилди: 8920 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.