Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Диёр Имомхўжаев хатолардан хулоса чиқармаётган клублар ҳақида ёзди

Баҳо:
+ | -

Ҳамма ҳам кучли таҳлилчи эмас. Аммо исталган одам ортга назар ташлаб, бирламчи хулосалар чиқариши мумкин.

Футбол мухлислари турли саволлар билан мурожаат қилишади. Уларнинг ҳаммасига ўз вақтида жавоб бериш учун вақт йўқ, аммо ҳеч бир савол барибир жавобсиз қолиб кетмайди. Пандемиядан кейин мусобақаларни якунлаш ва мана энди янгисини бошлаш арафасида иш кўп. Шунинг учун ҳам Футбол-ТВ билан танаффус юзага келди. Ҳозир мавзу бу ҳақда эмас. Мавзу — ҳар қандай мухлис ортга назар ташлаб, бугун бўлаётган воқеаларни муҳокама қилиб кўришида. Бу эса кўплаб саволларга жавоб топиш имконини беради.

Биринчи навбатда ўз жамоангиз мавсумни қандай якунлагани ҳақида ўйлаб кўринг. Агар каттагина қарздорлик қолиб кетган бўлса, бу ниманинг оқибатида келиб чиққанини мушоҳада қилинг. Ўтган давр давомида жамоангиз пойдеворни шакллантиришга кўпроқ урғу бердими ёки асосий жамоанинг лигадаги ўрни ҳақида кўпроқ ўйладими?

Жамоангиз сафида тўп сурган легионер футболчилар сиз кутган натижани бердими? Бермаган бўлса бунга ким жавобгар? Мураббий яхши селекционер бўлмаса, нимага асосланиб ўша футболчилар олиб келинди? Бу футболчилар учун қанча пул тўланди-ю, футбол мактабига, яъни, барчамизнинг фарзандларимизни тарбия қиладиган маконга қанча сарфланди?

Қандайдир мураббий жамоага келаётган бўлса, шу мураббий аввалги клубларида қандай ишлаганди ва кимлар билан ишлаганди? Улар биргаликда ўша жамоага нима берганди? Жамоангизга трансфер тақиқи қўйилган бўлса, у қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти? Наҳотки ФИФА тақиқи билан ўйнашиш мумкин бўлса?

Сиз неча йиллардан буён қуёш нурлари остида футбол томоша қиласиз? Нега жамоа мухлисларни ёки футболчиларни ўйлаб, ёритиш тизимини яхшилаш ҳақида ўйламаяпти? Нега Насаф, Локомотив, Пахтакор ёки Навбаҳор стадионида трансляциялар чиройли чиқади, футболчилар чиройли футбол намойиш қилади? Балки сизнинг жамоангиз ҳам майдон чимига эътибор қаратса, сизда ҳам мана шундай ҳужумкор футболларни кўриш имконияти ошмасмикин?

Биз ўқияпмиз, йиғинлар бошланяпти, йиғинларни ҳамма чиройли бўлгани учун эмас, ўз уйида шароит кам бўлгани учун пойтахтда ўтказаётган бўлиши мумкин. Эртага шу клублар майдонига тақиқ қўйилса, улар биз стадионни яхшиламаган эдик демайди, улар барча бармоқлари билан ЎзПФЛ манзилини кўрсатади. Йиғинларда яна ўша нотаниш легионерлар. Ваҳоланки миллий терма даражасидаги мураббийлар ҳам икки йилдан буён тузукроқ легионерни танлолмайди, бироқ уларда асл жамоага футболчи танлаш имконияти бор.

Мозийга қайтиб иш кўриш — хайрли. Бизга йиллар давомида тарихимиз билан ғурурланишни ўргатишди. Аммо биз тарих ғурурланиш учун эмас, сабоқ чиқариш учун эканини ҳеч тушуниб етмаяпмиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: diyorimamkhodjaev
Киритилди: 10:47, 15.01.2021.
Ўқилди: 3101 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.