«Арсенал» бош мураббийи Микаел Артета «Кристал Пэлас»га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бугун бир нечта гол урамиз ва ғалаба қозонамиз деб ўйлаган эдим, лекин ундай бўлмади. Уларда ҳам имконият бўлди. Учрашувнинг катта қисмида чарчаб қолгандекмиз ва биз ёмон ўйин кўрсатишни бошладик. Тўпни ушлаб туриш, узатиш ёки аниқ зарба бериш каби оддий хатоликларга йўл қўйдик. Рақиб эса бу ишларни биздан яхшироқ бажаришга ҳаракат қилди. Рақиб ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача яхши жанг қилди. Лекин, ғалаба учун бу етарли бўлмади”, -деди Артета учрашувдан кейинги берган интервьюсида.