Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

«Турон»: Жамоа тарихи, эришилган ютуқлар ва натижалар

Баҳо:
+ | -

2017-йил 5-май санасида ташкил этилган «Турон» ўша мавсумнинг ўзида «Наврўз» кубоги мусобақасида ғолибликни қўлга киритди. 2018-йилда тажрибали мутахассис Баҳром Хакимов қўл остида жамоа футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги 2-лига мусобақаларида чемпион бўлди.

«Турон» 2019-йилги мавсумда Фарғона вилояти 2-лигаси ғолиби сифатида ЎзПФЛ байроғи остидан ташкил этиладиган ПРО-Лига (В гуруҳи) иштирокчисига айланди.

Мавсум аввалида кейин Баҳром Хакимов, кейинроқ Исломбек Исмоилов қўл остида жамоа мазкур лигада жами 28 та ўйин ўтказган жамоа 19 та ғалаба, 5 дуранг, 4 мағлубият қайд этган холда 62 очко билан чемпионликни қўлга киритди. Тўплар нисбати — 67-23, рақиблар дарвозаси 67 бор ишғол этилган бўлса, ўз дарвозасидан 23 та тўп ўтказиб юборилган. Ўша мавсумнинг ўзида ПРО-Лига ўтиш ўйинларида ҳам барча рақибларини мағлуб этган «Турон» ғолибликни қўлга киритди.

Жамоа 2020-йилги мавсумда ПРО-Лига мусобақаларида ҳам муносиб иштирок этди. Исломбек Исмоилов бошқарувидаги «Турон» жами 20 та учрашувда майдонга тушган «Турон» 11 ғалаба, 5 дуранг, 4 мағлубият қайд этгани холда 38 очко жамғариб ғолибликни қўлга киритди. Эндиликда жамоа 2021-йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади.

Айтиш жоиз, клубнинг ёш ҳужумчиси Абдулазизхон Абдурашидов 2020-йилги мавсум якунларига кўра, «ПРО-Лиганинг энг яхши футболчиси» деб топилган бўлса, «Турон» ЎзПФЛ томонидан «Махсус соврин» номинацияси ғолиби сифатида тақдирланди.

«Турон» футбол клуби матбуот хизмати

Манба: fcturon.uz
Киритилди: 07:41, 16.01.2021.
Ўқилди: 2124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик