"Ювентус" вингери Федерико Кьезанинг кеча "Наполи"га қарши баҳсда жароҳат олгани маълум бўлмоқда.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар беради. Футболчи баҳсни дастлаб асосий таркибдан бошлаган эди. Бироқ биринчи бўлимда тўпиғидан жароҳат олган Федерикони бош мураббий танаффусда алмаштиришга мажбур бўлди.
Ҳозирча Кьезанинг қачон сафга қайтиши номаълум. У бундан бир ой олдин ҳам жарохат олган бўлиб икки ҳафта давомида майдонга туша олмаган.