Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Исломбек Исмоилов: «Синиша Бабич эртадан машғулотларга қўшилади, айрим футболчиларимизда жароҳат бор»

Баҳо:
+ | -

— Ислом ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз…

— Бугунги рақибимиз «Бунёдкор» ўз услубига эга, сифатли футбол намойиш этадиган жамоалардан бири саналади. Шуни инобатга олган холда бугун таркибимизга бир оз ўзгартиришлар киритдик. Хусусан кечаги учрашувда заҳирадан ўйинга қўшилган ва бир бўлим давомида ҳаракат қилган футболчиларни майдонга туширдик.

Бугунги баҳснинг биринчи бўлимида «Бунёдкор» жамоасида ҳам имкониятлар юзага келган бўлса ҳам, ҳисоб бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Иккинчи бўлимда жамоа консентрацияни йўқотиши ҳисобига иккита тўп ўтказиб юбордик. Лекин иккинчи бўлимда вакилларимиз биз истаган ўйин услубини намойиш этди деб айта оламан. Шу ўринда айтиш мумкин, бугун таркибимизда бир қатор ёш футболчилар ҳам ҳаракат қилишди.

Жамоамиз таркиби янгидан шакллантирилмоқда, футболчилар тўла бир-бирларини тушуниб олишлари учун бир оз вақт керак. Умуман олганда бугунги учрашувда йигитларни ҳаракатидан қониқдим, бу ўйин ҳар икки жамоа учун фойдали бўлди.

— Рақиб дарвозасига иккита гол киритилганидан сўнг ҳам жамоа футболчиларида ортга чекиниш ҳолатлари кузатилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Тўғри, жамоа футболчиларида мавсумлар оралиғидаги чарчоқ бор. Бундан ташқари айрим футболчилар кечаги учрашувда ҳам майдонга тушишган эди. Шу каби холатларда барибир жисмоний жиҳатдан толиқиш кўзга ташланади. Бу холатга айни шу омиллар таъсир қилди деб ўйлайман. Лекин учрашувнинг иккинчи бўлимида бутунлай бошқача ўйин намойиш этдик.

— Сербиялик легионер Синиша Бабич қачондан сафга қўшилади?

— Жамоамизнинг янги легионери Синиша Бабич билан бугун келишувга эришдик. Насиб бўлса ҳужумкор ярим ҳимоячи эртадан бошлаб биз билан машғулотларга киришади.

— Жамоа таркибида бир қатор футболчилар майдонга тушмаяпти. Жумладан легионер футболчи Умаржон Шарипов, тўпурар футболчилардан бири Дониёр Исмоиловлар…

— Тўғри ҳозир айрим футболчиларимизда жароҳат бор. Хусусан Тожикистон чемпионатидан жамоамиз таркибига жалб этилган Умаржон Шарипов, шунингдек, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жасур Хакимов, Фозил Мусаев, Ғиёс Комиловлар кичик жароҳатлар туфайли майдонга туша олишмаяпти. Тўпурар футболчиларимиздан бири Дониёр Исмоилов куни кеча фарзандли бўлган, шу сабабдан унга маълум бир муддат уйга жавоб берганмиз, у эртадан жамоамиз йиғинига келиб қўшилади. Фурсатдан фойдаланиб Дониёр Исмоиловни жамоамиз аъзолари ва мухлислари номидан табриклаймиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Манба: fcturon.uz
Киритилди: 10:34, 27.01.2021.
Ўқилди: 2248 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик