«Реал» ҳамон ҳимоячи Серхио Рамос ва ярим ҳимоячи Лукас Васкес билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.
"Marca" тарқатган хабарга кўра, мадридликлар ҳар икки футболчига янги шартнома таклиф қилди, аммо улар ушбу таклифга рад жавобини беришди. Шундан сўнг томонлар бошқа музокарага киришмади.
Клубдагилар бу вазиятга у қадар оптимистик руҳ билан қарашмаяпти. Чунки, ҳозирда ҳар икки футболчи янги клуб билан музокара бошлаш ҳуқуқига эга. Улар ёзда эркин агентга айланишади.
Аммо музокаралар жараёни ҳали бош берк кўчага кирмади. Молиявий жиҳатдан қийин ҳолатга тушган "Реал" ўйинчиларга кўп маош таклиф қила олмайди. «Мадрид» раҳбарияти харажатларни тежашга ҳаракат қилмоқда. Акс ҳолда жамоа «Барселона» каби қийин аҳволга тушиб қолади.