Ирқчилик руҳидаги ҳақоратлари учун саккиз ўйинга четлатилган "Ливерпул" ҳужумчиси Луис Суарес "негро" сўзини ҳақорат маъносида қўлламаганини таъкидлади.
"Мен ушбу испанча сўзни ишлатганимни тан олдим. Лекин фақат бир мартагина бу сўзни қўллагандим, ҳолос. Комиссия аъзоларига ҳам бу сўзни футбол майдонида бошқа тилга олмасигимни айтдим".
"Мен ҳеч қачон бу сўзни кимнидир ҳақорат қилиш учун ишлатмаганман. Агар кимнидир ҳафа қилиб қўйган бўлсам, узр сўрайман", деб унинг сўзларидан Sky Sports иқтибос келтиради.