Воқеалар ривожи шундай тус олиб, Ислом Тўхтахўжаев "Локомотив" сафига қўшиладиган бўлса, у ҳолда "теримйўлчилар" яхшигина маблағ сарфлашларига тўғри келади.
Германияда фаолият юритувчи www.transfermarket.de веб-сайти Тўхтахўжаевнинг нарҳини 200 минг евро дея баҳолаган.
Сўнгги пайтларда ушбу сайт ходимларининг футболчиларга қўйган нарҳлари тўғри чиқмоқда. Масалан "Бунёдкор"дан БААнинг Аш-Шабаб клубига ўтган Азизбек Ҳайдаровнинг трансфер нарҳини ҳам сайт ходимлари ушбу ўтиш амалга ошишидан аввал аниқ кўрсатиб ўтишган эди.