Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Куман: «Бу ой биз учун оғир кечди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Испания кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Райо Вальекано»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ўйлашимча, рақиб сифатли прессинг қўллаганига қарамай, биз яхши ўйнадик. Биз голга тортадиган вазиятлар яратдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин тезда ўйинга қайтдик ва ўз ўйинимиз орқали ғалабага эришдик. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Энг муҳими кейинги босқичга чиқдик.

Биз учун бу оғир ой бўлди. Кўп ўйинларни сафарда ўтказдик, кўп сафарларга чиқдик ["Барса" кетма-кет 8та ўйинни сафарда ўтказди — stadion.uz]. Жамоа характер намойиш этди ва ғалабага муносиб эдик. Кўп жиҳатдан "қўшиб" боряпмиз ва ўйиндан-ўйинга шундай ҳаракатланишда давом этишимиз керак.

Де Йонг? У универсал футболчи. У ҳужумда бизга кўп имкониятлар ярата олади. У бизга керак эди. Френки голлар урмоқда, ярим ҳимояда ажойиб ишларни амалга оширмоқда. Унинг жисмоний тайёргарлиги жойида. У биринчи дақиқада ҳам, тўқсонинчи дақиқада ҳам бир хил ҳаракатлана олади. У ажойиб даврни бошдан кечирмоқда.

Натижадан ва ўйинчиларнинг характер кўрсатганидан қониқиш ҳосил қилдим. Қийин паллада барча сидқидилдан ишлади. Умуман олганда, биз яхши ўйнадик», — деди Куман.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 09:25, 28.01.2021.
Ўқилди: 2283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.