Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Марат Мифтахуддинов: «Кучлилар сараланмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Ҳоким Кубоги»нинг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган «Нефтчи-2» - «Бунёдкор» (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Марат Мифтахуддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугун икки хил даражадаги жамоалар ўйнади. Айниқса, биринчи бўлимда бўлимда бу яққол сезилди. «Нефтчи»нинг ёш ўйинчилари жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Рақиб аралаш таркибдан фойдаланмаслигини билган ҳолда биз ҳам тажрибали ўйинчиларни захирада қолдирдик. Танаффусда тажрибали футболчиларни майдонга туширдим. Бу биринчи дақиқадаёқ ўз натижасини берди ва гол урдик. Шундан сўнг йигитларда қандайдир хотиржамлик юз берди. Тўғри, устунлик, тўп назорати барибир биз бўлди, бироқ ёш футболчилар кўпроқ югуришди. Хотиржамлигимизни жазолашга ҳаракат қилишди. Лекин якунда ғалаба қозондик.

Энди чорак финалда майдонга чиқамиз. Бу босқичдаги рақибимиз Қирғизистон жамоаси. «Нур Баткен» ҳақида маълумотга эга эмасман. Ўйлайманки, учрашув осон ўтмайди. Футболчиларимиз жиддий рақибга қарши бошқачароқ ўйин намойиш этаётганини инобатга оладиган бўлсак, чорак финалда ҳам чиройли футбол кўрамиз. Ўзи аслида бу ёғига фақат кучлилар қолишда давом этади.

Киритилди: 17:38, 28.01.2021.
Ўқилди: 1787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.