Лондоннинг "Челси" клуби янги бош мураббийи Томас Тухель жамоа таркибидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади.
- Кучайтиришимиз керак бўлган позицияларимиз йўқ, лекин айни пайтда буни муҳокама қилиш қийин. Мен кўришга улгурган нарсаларимдан қониқдим. Бугун таркибга Н’Голо Канте қайтди, шу сабабли қўл остимда 22 нафар футболчи ва дарвозабонлар бор. Жамоанинг заиф томонини кўрмаяпман. Жамоамизнинг кучли тарафига эътибор қаратаман, жамоамизга ажойиб кучли футболчилар келиб қўшилган, ёш ва иқтидорли футболчилар кўп. Бизга қарши ҳеч ким ўйнашни истамайдиган жамоа тузамиз, — деди Тухель Goal портали билан суҳбатда.