"Манчестер Юнайтед" устози Оле Гуннар Сульшер "Арсенал" (0:0) жамоасига қарши АПЛнинг 21-тур доирасида бўлиб ўтган учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхши ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда иккита голга тортадиган вазият ярата олгандик, афсуски, бундан фойдалана олмадик. Тўп билан кўп муомалада бўлдик. Жамоанинг кўрсатган ўйинидан қониқдим. Ташаббус биз тарафда бўлганини сездим. Лекин, Погба ўйинда кам иштирок этди, биз эса у тўп билан кўпроқ муомалада бўлишини хоҳлагандик. Погба ўйинни назорат қилишини истагандик. Бугун жамоа ўзидан талаб қилинган ўйинни намойиш этди.
Биз бир очкони қўлга киритиб, "Саутгемптон" билан бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бу НБАга ўхшайди, биз яна янги йўлдамиз", - деди Сульшер Sky Sports билан суҳбатда.