Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

А Серия. Элдор Шомуродов асосий таркибда тушган ўйинда «Женоа» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «Аталанта» Рим клубига таслим бўлди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 20-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 31 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.

«Женоа» сафарда «Кротоне»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Элдор Шомуродов бошлаб берган ҳужумни Маттиа Дестро гол билан якунлади. Орадан кўп ўтмай Леннарт Чиборра ўзининг кучли зарбаси билан чиройли гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлим дебютида Дестро дублини нишонлаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади. Мазкур ўйинда Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 61-дақиқада захирага олинди.

Ушбу ғалабадан кейин генуяликлар 21 очко билан 14-ўринга кўтарилди. «Кротоне» (12) эса сўнгги поғонада бормоқда.

«Кротоне» — «Женоа» учрашувидаги голлар видеосини бу ерда кўриш мумкин — видео.

Яна бир ўйин «Аталанта» ва «Лацио» жамоалари ўртасида кечди. Римликлар сафида Адам Марушич, Хоакинг Корреа ва Ведат Мурики ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, бергамоликларнинг ягона жавоб тўпига Марио Пашалич муаллиф бўлди.

А Серия

20-тур баҳслари

13 январь, якшанба
«Кротоне» — «Женоа» 0:3

Голлар: 0:1 – 24 Дестро, 0:2 – 29 Чиборра, 0:3 – 50 Дестро.

«Кротоне»: Кордац, Педру Перейра (Рисполи, 46), Марроне, Големич, Рэтса, Бенали, Занеллато (Эдуардо Энрике, 69), Junior Мессиас, Магалян (Жижи, 69), Ди Кармине (Ривер, 56), Нванкво.

«Женоа»: Перин, Заппакоста (Гильоне, 71), Кришито, Масьелло, Чиборра, Бадель, Радованович, Стротман (Беҳрами, 74), Зайц (Мелегони, 61), Шомуродов (Пьяца, 61), Дестро (Пандев, 71).

Огоҳлантиришлар: Стротман (28), Junior Мессиас (33), Эдуардо Энрике (85).
«Аталанта» — «Лацио» 1:3

Голлар: 0:1 – 3 Марушич, 0:2 – 51 Корреа, 1:2 – 79 Пашалич, 1:3 – 82 Мурики.
«Специя» — «Удинезе» 0:1

Гол: 0:1 – 52, пенальти де Пауль.
«Кальяри» — «Сассуоло» 1:1

Голлар: 1:0 – 75 Жоао Педро, 1:1 – 90+5 Бога.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:33, 31.01.2021.
Ўқилди: 7030 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.