«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ доирасида «Вест Хэм» жамоасига қарши ўйинда дублга эришди.
Унинг жамоаси бугун 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мисрли футболчи жорий мавсумдаги голлари сонини 21 тага етказиб олди.
Салоҳ кетма-кет тўрт йилдан бери 20 тадан кам гол киритмаяпти. Ўтган мавсумда 23 та, 2018/19 йилги мавсумда 27 ва 2017/18 йилги мавсумда 44 та гол киритганди.