Radio Solent тарқатган маълумотга қараганда, «Саутгемптон» Англия футбол федерациясига сўров юборди. Клуб раҳбарияти "МЮ"га қарши ўйинда ишлаган ҳакамлар - Майк Дин ва Ли Мейсонларни футболдан бутунлай четлатишни талаб қилмоқда.
Дин «МЮ»га қарши ўйинни бошқарди. У «Саутгемптон» футболчисига кўрсатилган қизил карточкани ноҳақ кўрсатганликда айбланмоқда. Мейсон эса аввалроқ «Астон Вилла» жамоасига қарши ўйинни бошқарганди. Ўша баҳсда бош ҳакам қўл билан ўйналган вазият учун пенальти белгиламаганликда айбланмоқда.