«Гранада» ҳужумчиси Роберто Сольдадо Испания кубогининг чорак финал босқичи доирасида «Барселона»га қарши ўйинда рақиб жамоа бош мураббийи Роналд Куманнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлди. Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланган бўлса, қўшимча бўлимлардан сўнг ҳисоб "Барса" фойдасига 5:3 кўринишга келди.
Қўшимча бўлимларда "кўк-анорранглилар" урган 2та голдан кейин Куманнинг хурсандчилик қилиши Сольдадога ёқмади.
«У аҳмоқ, у овсар», – деди Сольдадо Куманга қарата. «Сен масҳарабозсан, сенга камтарлик етишмаяпти», – қўшимча қилди у.
Икки жамоа захира ўриндиғидагилар ўртасида бутун ўйин давомида кескинлик юзага келди. Бош ҳакам ҳар икки клуб вакилларидан бир нафарини майдондан четлатди.