Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 0-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

«Навбаҳор» Туркиядаги илк баҳсда имконият бой берди

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда ўз ўқув – машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган “Навбаҳор” мазкур мамлакатдаги йиғин доирасидаги илк ўртоқлик баҳсини 6 февраль куни Қозоғистон Премьер-лигаси вакили “Ордабаси” (Чимкент) жамоасига қарши олиб борди.

Белек шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ўйинда “лочинлар” устози Нўъмон Ҳасанов майдонга қуйидаги футболчиларни туширди:

Ўткир Юсупов, Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Иван Соловьёв, Ислом Исоқжонов, Марко Путинканин, Баҳром Абдураҳимов, Қувондиқ Рўзиев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Никола Тасич, Аббос Ғуломов, Шерзод Ғуломжонов, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Теляков, Шаҳзод Ҳамидов, Илҳом Алибоев, Ҳусайн Эргашбоев.

Кескин курашлар остида ўтган учрашувнинг 1-бўлимида чимкентликлар Мирзад Механовичнинг голидан сўнг, ҳисобни очиб, танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда “Ордабаси” аъзоси Сергей Хижниченко  жамоасининг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Шундан сўнг, ўйинда бурилиш ясаш мақсадида, жамоамиз аъзолари ҳужум суръатини оширишди. Бу эса навбатдаги ҳужум пайтида ўз самарасини бериб, чимкентликлар ўз жарима майдончалари ичида ўйин қоидасини бузишди.

Натижада учрашув бош ҳаками “Ордабаси” дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини захирадан майдонга туширилган Сардор Теляков аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди – 2:1.

“Лочинлар” ўйин сўнггига қадар, мувозанатни тиклашга ҳаракат қилишди. Аммо ҳужумлар ўз якунига етмади. Натижада мазкур учрашувда чимкентликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу баҳсда "Навбаҳор" мураббийлари футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказиб олишди.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:52, 07.02.2021.
Ўқилди: 2223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик