Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Элнур Абдураимовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг енгил вазн (-61,2 кг) тоифасида ҳаракат қилиб келаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (6-0, 6 КО) навбатдаги жанг санаси ва рақибини номини билиб олди.

Абдураимов ўзининг навбатдаги жангини 13 февраль куни АҚШнинг Индио шаҳрида ўтказади. Элнурга колумбиялик 39 ёшли боксчи Дейви Хулио (21-9, 13 КО) рақиблик қилади.

Маълумот учун, мазкур бокс оқшомида яна бир ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) маҳаллий боксчи Морган Фитчга (19-4-1, 8 КО) қарши жанг қилади.

Абдураимов охирни жангини 2020 йилнинг 13 декабрида ўтказган ва унда мексикалик 22 ёшли боксчи Абраҳам Оливани (4-1, 3 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Калифорния штати, Индио шаҳридаги Fantasy Springs Resort Casino мажмуасида ташкил этиладиган бокс оқшомининг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн тоифаси (-58,9 кг) вакиллари Жозеф Диас (31-1, 15 КО) ҳамда асли тожикистонлик Шавкат Раҳимов (15-0, 12 КО) ўртасида кечади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:00, 08.02.2021.
Ўқилди: 2537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик