Кириш Регистрация

"Навбаҳор"нинг Туркиядаги иккинчи баҳс якунига етмай қолди

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда ўз ўқув – машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган “Навбаҳор” мазкур мамлакатдаги йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик баҳсини Қозоғистон Премьер-лигаси вакили “Оқжетпес” (Кўкчатой) жамоасига қарши олиб борди.

Белек шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ўйинда “лочинлар” устози Нўъмон Ҳасанов майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Раҳимжон Давронов, Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Никола Тасич, Эҳсони Паншанбе, Иван Соловьёв, Марко Путинканин, Сардор Теляков, Аббос Ғуломов, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ўткир Юсупов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Фарҳод Мираҳматов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов.

Учрашувнинг 1-бўлими кескин курашлар остида ўтиб, кўкчатойликлар 2-дақиқадаёқ стандарт вазиятдан ҳисобни очишди. Чап қанотдан оширилган тўпни “Оқжетпес” футболчиларидан бири боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 0:1.

Мувозанатни тиклашга интилган жамоамиз аъзолари ҳужумкорликни анча кучайтиришди ва бу 10-дақиқада ўз самарасини берди. “Лочинлар”нинг навбатдаги ҳужуми пайтида маҳоратли ярим ҳимоячи Сардор Теляков 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Аммо қозоғистонликлар 34-дақиқада жамоамиз дарвозасини иккинчи марта ишғол этиб, танаффусга 2:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 48-дақиқада рақиб футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганлиги боис, 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Пенальтини жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 2:2.

Бироқ 56-дақиқада қозоғистонликлар навбатдаги ҳужумни самарали тарзда якунлаб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 2:3.

Шундан сўнг, жамоамиз аъзолари ҳисобни тенглаштириш мақсадида, яна ҳужумкорликни кучайтиришди. Аммо ҳужумлар якунига етмасди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида ҳар икки жамоа футболчилари орасида келишмовчилик юзага келди. Ушбу ҳолатнинг жанжалга айланиб кетишини олдини олиш мақсадида, учрашув бош ҳаками ўйинни муддатидан олдин тўхтатишга қарор қилди.

Натижада “Оқжетпес” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган ушбу баҳс якунига етмай қолди.

“Лочинлар”га кейинги ўртоқлик баҳсларида омад ёр бўлишини тилаймиз.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 00:53, 10.02.2021.
Ўқилди: 6119 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик