Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Англия кубоги. «Тоттенҳэм» 9 та гол урилган ўйинда «Эвертон»га мағлуб бўлди, «Манчестер Сити» ва «Лестер»дан ғалаба

Баҳо:
+ | -

Англия Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган бир қатор учрашувлар 10 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтди.

«Эвертон» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ўртасида кечган муросасиз баҳс Карло Анчелотти шогирдлари фойдасига ҳал бўлди. Ўйиннинг 3-дақиқасида Давинсон Санчес мезбонлар дарвозасига гол урди. 36-дақиқада Кэлверт-Льюин мувозанат тиклаган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Ришарлисоннинг голи эвазига «Эвертон» олдинга чиқиб олди. Дастлабки бўлимнинг сўнгги дақиқаларига келиб Гильфи Сигурдссон пенальтидан фойдаланган ҳолда ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида Эрик Ламела орадаги фарқни қисқартирган бўлса, 57-дақиқада Давинсон Санчес ҳисобни тенглаштирди.  Учрашувнинг 68-дақиқасида Ришарлисон ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди ва ҳисоб 4:3 ҳолатига келди. 83-дақиқада Ҳарри Кейн фарқни йўққа чиқарди ва жамоалар қўшимча бўлимларга равона бўлди. Бернард Анисио 97-дақиқадаги голи эвазига мерсисайдларнинг ғалабасини таъминлади.

Яна бир баҳс «Суонси» ва «Манчестер Сити» ўртасида кечди. «Шаҳарликлар» сафида Кайл Уокер 30-дақиқада дастлабки голни урди. Учрашувнинг 47-дақиқасида Раҳим Стерлинг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган бўлса, уч дақиқа ўтиб Габриэль Жезус «Ман Сити»нинг 3-голини урди. Мезбонларнинг ягона жавоб голи 77-дақиқада Морган Уиттакер томонидан киритилди.

«Лестер» ўз уйида «Брайтон»ни минимал ҳисобда енгди. «Шеффилд Юнайтед» «Бристол Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Учрашувларда урилган голларни бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Англия кубоги, 1/8 финал баҳслари
10 февраль, чоршанба
«Эвертон» — «Тоттенҳэм» 5:4
Голлар: 0:1 – 3 Санчес, 1:1 – 36 Кэлверт-Льюин, 2:1 – 38 Ришарлисон, 3:1 – 43, пенальти Сигурдссон, 3:2 – 46 Ламела, 3:3 – 57 Санчес, 4:3 – 68 Ришарлисон, 4:4 – 83 Кейн, 5:4 – 97 Бернард.
«Эвертон»: Ольсен, Годфри, Мина, Кин, Дин (Ҳолгейт, 107), Дэвис, Дукуре, Ивоби (Бернард, 70), Сигурдссон, Кэлверт-Льюин (Коулмен, 55), Ришарлисон.
«Тоттенҳэм»: Льорис, Алдервейрелд, Санчес, Доэрти (Сиссоко, 99), Дэвис, Лукас Моура (Алли, 77), Ндомбеле (Уинкс, 90), Бергвейн (Кейн, 53), Ҳёйбьерг, Сон Ҳён Мин, Ламела (Винисиус, 98).
Огоҳлантиришлар: Сигурдссон (47), Мина (66), Алли (88), Ришарлисон (90), Дин (90), Кейн (90), Уинкс (100).

«Суонси» — «Манчестер Сити» 1:3
Голлар: 0:1 – 30 Уокер, 0:2 – 47 Стерлинг, 0:3 – 50 Габриэль Жезус, 1:3 – 77 Уиттакер.

«Лестер» — «Брайтон» 1:0
Гол: 1:0 – 90+4 Ихеаначо.

«Шеффилд Юнайтед» — «Бристол Сити» 1:0
Гол: 1:0 – 66, пенальти Шарп.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:50, 11.02.2021.
Ўқилди: 4225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.