Кириш Регистрация

“Реал“ “Валенсия“ устидан ишончли ғалабага эришиб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 23-тури доирасида “Реал Мадрид“ “Валенсия“ билан баҳс олиб борди. "Альфредо Ди Стефано“ ўйингоҳида кечган қизғин баҳс мадридликларнинг ишончли, 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбонларнинг устунлигида ўтган биринчи бўлимда, рақиб томонидан уюштирилган кўп сонли хавфли ҳужумлар натижасида “Валенсия“ ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

Дастлаб, Бензема тайм бошларида рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, тайм сўнггига яқин, Тони Кроос жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва “Реал“ ғалабани сақлаб қолган ҳолда 3 очкога эга чиқди.

Шу тариқа, “Реал“ ортида қолган 23 тур натижаларига кўра 49 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. “Валенсия“эса бугунгача 24 очко тўплаб ўн иккинчи ўринни банд этган.

Реал Мадрид – Валенсия 2:0 (2:0, 0:0)

«Альфредо Ди Стефано»

Голлар: 1:0 – 12 Бензема, 2:0 – 42 Кроос.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Варан, Карвахаль (Васкес, 28), Менди, Модрич (Иско, 79), Каземиро, Асенсио (Аррибас, 71), Кроос, Винисиус Жуниор, Бензема (Мариано Диас, 79).

"Валенсия" – Доменек, Габриэл Паулиста, Гайя, Ферру, Васс (Ли Кан Ин, 64), Солер (Олива, 64), Рачич, Вальехо (Гамейро, 46), Гедеш (Муса, 46), Тьерри Коррейя, Макси Гомес (Кутроне, 83).

Огоҳлантиришлар:
Гедеш (27), Рачич (44), Тьерри Коррейя (46).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:54, 14.02.2021.
Ўқилди: 4777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик