Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани жамоада яна бир мавсум ўйнашга қарши эмас.
У ўтган йили 1+1 шартномага имзо чеккан эди. Агар ушбу бандга ўзгартириш киритилмаса, уругвайлик форвард келаси мавсумда ҳам «манкунианлар» шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, жорий мавсум Кавани «қизил иблислар» сафида 17 ўйинда майдонга тушиб 6 гол ва 2 ассист муаллифига айланди.