Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Икки нафар шахматчимиз ФИДE рейтингида TOP-10дан жой олди

Баҳо:
+ | -

Халқаро шахмат федерацияси, яъни ФИДE февраль ойи учун ўзининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Эътиборлиси, ташкилотнинг ўсмирлар рейтингида икки нафар ҳамюртимиз кучли ўнталикдан жой олишди. Булар – Нодирбек Абдусатторов (рейтингда 4-ўринни эгаллаб турибди) ҳамда унинг адаши Нодирбек Ёқуббоевдир (8-ўрин).

Таъкидлаш жоиз, Абдусатторовдан юқорида турган уч нафар шахматчи ёш жиҳатидан ҳамюртимиздан бир-икки ёшга катта саналишади. Ўсмир ва ёшлар тоифасида бир ёш ҳам катта ўрин тутишини инобатга олсак, Н.Абдусатторов ўз ёш тоифасида дунёда етакчи экани ойдинлашади.

Шунингдек, яна икки нафар ёш ва иқтидорли шахматчиларимиз TOP-30га киритилган. Дунёдаги энг ёш гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров 26-поғонада қайд этилган бўлса, Шамсиддин Воҳидов 30-ўринни эгаллаб турибди.

Ўсмирлар рейтингини эса асли эронлик, аммо ҳозирда халқаро мусобақаларда ФИДE байроғи остида иштирок этаётган Алиризо Ферузий бошқариб бормоқда. Кучли учликдан Россия терма жамоаси аъзоси Андрей Есипенко ҳамда яна бир Эрон шахмат мактаби вакили Муҳаммадамин Табатабай ўрин олган.

Қуйидаги жадвал орқали ФИДEнинг ўсмирлар рейтинги билан танишасиз:

Манба: minsport.uz
Киритилди: 14:16, 18.02.2021.
Ўқилди: 1943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик