Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Рональд Куман жамоанинг бугунги машғулотларидан аввал футболчиларга мурожаат қилди.
«Биз жорий мавсум ҳали катта натижаларни қайд этишга қодирмиз, ҳозир энг асосийси – саҳифани буриш, олдинга қараш ва ўсишда давом этиш», - деган Куман AS нашрининг истибос келтиришича.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг 1/8 финал доирасида "Барселона" ўз майдонида «ПСЖ» (1:4) жамоасига йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Жавоб учрашуви 10 март куни бўлиб ўтади.