Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Реал» раҳбарияти жароҳатлар кўпайиб кетгани боис ички суриштирув бошлади

Баҳо:
+ | -1

«Реал» раҳбарияти жамоа футболчиларининг мунтазам жароҳат олаётганидан жиддий хавотирга тушмоқда.

2020/21 йилги мавсум давомида «Реал»да умумий миқдорда 41 та жароҳат кузатилган, 20 нафар футболчи жабрланган. Бу Ла Лигадаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Жароҳатланганлар умумий миқдорда 823 куни ва 146 та ўйинни ўтказиб юборган.

«Реал»нинг чемпионлик пойгасидаги рақиблари «Атлетико»да жорий мавсум бор-йўғи 16 та жароҳат кузатилган, «Барселона»да эса — 25 та.

Бундай юқори кўрсаткич «Реал» раҳбариятини жамоа ичида суриштирув амалга оширишга мажбур қилган, дея хабар қилмоқда Marca.

Жорий мавсум «Реал»да кузатилаётган жароҳатларнинг 30 таси мушаклар шикастланиши билан боғлиқ. Бунда кўпинча жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий жавобгар бўлади. Қизиғи, Григори Дюпон мадридликлар клубининг фитнес-мураббийи этиб тайинлангач, жамоанинг муаммолари ҳам бошланди. Франциялик мутахассис «Реал»да Зинедин Зидан билан уч йил бирга ишлаган Антонио Пинтусни алмаштирганди.

Бироқ Дюпон келганидан кейинги илк мавсумолди йиғинидаёқ муаммо юзага келди: жамоанинг олти футболчи мавсум стартини ўтказиб юборди. Мутахассис машғулотларда футболчиларга жуда оғир юкламалар бериши маълум.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:45, 22.02.2021.
Ўқилди: 7188 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик