Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎФА ва ЎзПФЛ вакиллари «Металлург» қароргоҳида бўлишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.

Бугунги машғулотлардан кейин “Металлург” ПФК ўйинчилари ва мураббийлари истиқомат қилаётган “Ўзбекистон” меҳмонхонасига ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мутасаддилари ташриф буюришди. Ўзбекистон футбол ассоциациясидан Дилшод Норқобилов, Дилшод Ҳакимов, Бахтиёр Ширинов, Ўзбекистон профессионал футбол лигасидан Лазиз Қўчқоров, Жаҳонгир Раҳматуллаев “Металлург” мураббийлари штаби ҳамда футболчилари билан учрашишди.

Мутасаддилар янги мавсум режалари, мусобақаларни ўтказиш тартиби, жорий этилаётган янги Регламент, қоидалар бўйича маълумотлар беришди. Мамлакатимизда ўтказиладиган барча футбол мусобақаларида иштирокчилар олдига қўйилаётган талаблар бу йилдан янада кучайтирилиши алоҳида қайд этилди. Расмий шахслар – футболчилар, мураббийлар, клуб ходимларининг келишилган ўйинлар, тотализатор ва шунга ўхшаш бошқа жараёнларда қатнашиши жиддий жазога тортилиши таъкидланди.

Футбол мусобақаларини ўтказишга масъул ташкилот вакиллари “Металлург” ПФКга янги мавсумда мухлислар ишончини оқлаш, клуб олдига қўйилган мақсад ҳамда вазифаларнинг бажарилиши йўлида омад ёр бўлишини тилашди.

“Металлург” матбуот хизмати

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:31, 23.02.2021.
Ўқилди: 1594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.