Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича давра суҳбатлари ташкил этилмоқда

Баҳо:
+ | -

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида футбол соҳасида бевосита фаолият олиб борадиган шахслар томонидан тотализатор ўйнаш, ўйинга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишилган ўйинлар уюштириш, уларда иштирок этиш жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласига алоҳида урғу берилган.

Шу боисдан юртимизда 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ЎФАнинг масъул ходимлари "Сурхон", "Пахтакор", "Металлург", "Локомотив", "Қўқон-1912", "Нефтчи", "Бунёдкор" клублари вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатлари давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинмоқда.

Ўтган йилдан эътиборан келишилган ўйинлар ташкил қилиш, бу каби ўйинларда иштирок этиш нафақат ЎФА томонидан, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам назорат ва таҳлил этиб келинди ҳамда айбдорларга тегишли чоралар кўрилди.

Шу сабабли клублар ходимлари, футболчи ва мураббийлари учун давра суҳбатлари ташкил этилиб, тотализатор ўйнаш, учрашув натижасига таъсир ўтказиш учун келишилган ўйинлар ташкил қилиш, уларда иштирок этиш ҳолатларини бартараф қилиш, шу каби ўйинларда қатнашишга ундаш ҳолатлари учраганда эса биринчи навбатда тегишли органлар ҳамда ЎФАни хабардор қилиш лозим экани борасида тушунтириш олиб борилди. Ишчи гуруҳ Республика бўйлаб бу каби учрашувларни давом эттиради.

Келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича бу каби амалий ишлар узлуксиз тарзда олиб борилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:29, 23.02.2021.
Ўқилди: 2151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11318]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10591]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4774]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4203]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3727]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2254]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2202]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2140]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2068]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1807]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.