Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Тухел учун жиддий синов. Немислашган "Челси", яхлит ва барқарор "Атлетико"га қарши

Баҳо:
+ | -

Бугун, сешанба оқшомида Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган марказий баҳс Руминияда, Бухарестдаги «Националь» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Унда, бугунги ўйинда расмий мезбон мақомидаги “Атлетико Мадрид“ ҳамда, “Челси“ жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

"Атлетико"

Мавсум аввалини юқори темпда бошлаган мадридлик бугунга келиб Ла Лига жиловини бироз wўлдан бой бераётган туюлмоқда. Айни пайтда, “матрасчилар“ мусобақа жадвалида 55 очко билан пешқадам қилаётган бўлишсада, таъқибчилар билан ўртадаги тафовут унчалик ҳам катта эмас. Диего Симёне шогирдлари сўнгги 5 ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонишди холос.

Қолганларида эса, 2 дуранг 1 мағлубият қайд этишди. Шунингдек жамоа кетма-кет еттита учрашувдан буён ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлмоқда.
Мадрид жамоаси Бухарестга таркибдаги сезирарли йўқотишлар билан йўл олган.

Оёқ ва унинг сон қисмидаги жароҳатлар сабаб, Врсалько, Карраско ва Хименезлар, коронавирус билан кассалланиш туфайли Эррера ва футбол гаплари туфайли дисквалификацияга учраган Триппьерлар бугун “Челси“ га қарши ўйин ўтказиб юборишади.


Кўрамиз, “Атлетико Мадрид“, ички чемпионатдаги кайфият ва таркибдаги юқотишларнинг ЕЧЛ ўйинларига таьсирини қанчалик ижобий томонга ўзгартириб юбора олар экан?

Томонлар, УЕФА туркумига кирувчи мусобақаларда жами 7 маротаба рўбару келишган бўлиб шундан, иккитасида Лондон клубининг қули баланд келган бўлса, иккитасида Мадрид жамоаси зафар қучган. 3 учрашув эса дуранг билан якун топган.

"Челси"

Томас Тухель «Челси» бош мураббийи сифатида турнирдаги дебютини Ла Лига пешқадамига қарши ўтказади. Мутахассис ушбу мавсум ЕЧЛ доирасида иштирокини ўз бошқарувидаги иккинчи жамоа билан давом эттиради. Бундан аввал германиялик мутахассис «ПСЖ»ни ушбу босқичга олиб чиққан эди.

Орадан икки ой ўтгач эса у Лондон жамоаси билан нимчорак финалда кўриниш беради. “Челси“нинг мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берганидан сўнг, шунга ҳаммоҳанг тарзда натижалар ҳам ўз маромига тушиб бормоқда. 5 Тухел мураббийлигидаги 5 ғалаба ва 2 дуранг, жами 7 ўйинлик мағлубиятсиз церийа.

АПЛ турнир жадвалида эса ҳозирча, 43 очко билан олтинчи ўрин, умумий олганда чакки эмас. “Аристократлар“ чемпионлик пойгасида йўқ бўлишсада, совринли ўринлар учун жиддий даъво қилишлари, шубҳасиз. Устига-устак бир қанча кутилган, катта харидлар билан. Бироқ, Чемпионлар Лигаси бошқа даражадаги турнир.

Айниқса, рақиб “Атлетико“ бўлса. Тухелда таркиб борасида деярли муаммолар мавжуд эмас. “Тоттенҳем“га қарши учрашувда жароҳат олиб, тикланишга улгурмаган Тиаго Силванинг ўрнини Рудигер ҳамда Кристенсонлар муносиб эгаллаб келишмоқда.

Аслини олганда, немис мутахассиси бошчилигидаги лондонликлар қарши ўйнаган 7 жамоадан бирини яъни, “Тоттенҳем“ни жиддий рақиб сифатида айтмаганда, қолган жамоалар(“Бёрнли“, “Вулверҳемптон“, “Шеффилд Юнайтед“, “Соутгемптон“) АПЛнинг ўртамиёна клублари эканлигини ҳисобга олиб шуни айтиш жоизки, Тухел учун ҳақиқий синов энди бошланмоқда...
Олдинда “Ливерпул“, “Манчестер Юнайтед“ ва “Эвертон“га қарши АПЛнинг муросасиз баҳслари, ЕЧЛ сафарида эса дастлаб, “Атлетико“га қарши ўйинлар ўз навбатини кутиб турибди.

Мураббийлар фикрлари

Диего Симеоне(Атлетико): “Тухель қўл остида жамоа услубида ижобий ўзгаришлар бўлгани анча сезилди. Ижрочилар ҳам ўзларини яхши ҳис этишмоқда. Шунингдек, “Челси“да анчайин тажрибали дарвозабон ҳам мавжуд ва бу бизнинг ҳужумдаги ишларимизни қийинлаштириши турган гап.
Бироқ, бизда Суарес бор ва буни ортиқча ўйламаймиз. Рақиб бизнинг ўйин схемамизни балки яхши билар. Аммо, биз услубимизни ўзгартирмоқчи эмасмиз“

Томас Тухель(Челси): “Бу биз учун катта муаммо. “Атлетико“ юқори даражадаги катта жамоа. Шу билан бирга тажрибали мураббийга ҳам эга. Умид қиламанки, ушбу учрашувда биз энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз. Биз ўз услубимизда ўйнаймиз, улар эса ўзларига хос тарзда. “Атлетико“ ҳақиқий кураш, тажриба, кучли психологияга эга рақиб“

Алоҳида номлар

Нафақат ушбу мавсум балки, сўнгги вақтларда ўз жамоасининг ҳам олдинги чизиқда ҳам майдон марказида таянчи ва етакчисига айланиб улгурган икки футболчи бу Мейсон Маунт ҳамда Маркус Льорентидир.

Англиялик ёш иқтидор эгаси жорий мавсум “Челси“нинг энг муҳим фигураларидан бири ҳисобланади. Ўйиннинг қурилиши, майдон марказидаги фаоллик, тўп назорати ва хавфли вазиятлар яратиш айнан унинг майдондаги ҳаракатларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Англиялик ёш иқтидор эгаси жорий мавсум “Челси“ билан бирга 33 ўйин ўтказиб, 5 гол ва 6 голли узатма муаллифига айланган.

Маркус Льоренте ҳам тобора бош мураббийнинг энг асосий футболчиларидан бирига айланиб бормоқда. Испаниялик футболчи ҳужум ташкил этиш, майдон марказидан рақиб жарима майдонига ёриб кириш, аниқ узатмалар амалга ошириш, 14 ҳудудда голли вазиятларни ҳис этиш ва улардан максимум унумли фойдаланишда анча юқори ўсишга эришган. Маҳсулдорлик ҳам шунга яраша, мадридликлар билан жами 29 ўйинда 9 гол, 8 ассист.

Бошланғич таркиблар

“Атлетико“: – Облак, Льоренте, Савич, Фелипе, Эрмосо, Корреа, Коке, Сауль, Лемар, Жоау Феликс, Лиус Суарес

“Челси“: – Менди, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Алонсо, Маунт, Жоржиньо, Ковачич, Хадсон-Одои, Вернер, Жиру

Афсус, ҳозир ўйингоҳнинг бир томони кўк, бир томони қизил ранг билан қопланадиган пайт эмасда, аммо, начора сиз-у биз жангари фильмларда кўрадиган "олишувлар" манзили бугун «Националь» бўлишига умид боғлаймиз.

 

Дадажон Фозилжонов тайерлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:57, 23.02.2021.
Ўқилди: 2389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.