«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатининг 24-тури доирасида бўлиб ўтган «Верона»га қарши ўйинда (1:1) битта гол урди.
Мазкур гол португалиялик футболчи учун А серия доирасида 71-гол бўлди ва у "Юве"нинг XXI асрдаги тўпурарлар рўйхатида кучли учликка кирди.
Роналду бу борада 70та гол муаллифига айланган Пауло Дибалани ортда қолдирди.
Ушбу кўрсаткич бўйича Алессандро Дель Пьеро етакчи ҳисобланади – 188 гол. Иккинчи поғонада эса Давид Трезеге жойлашган (123).