"Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Германия чемпионатининг 23-тури доирасида бўлиб ўтган "Арминия"га қарши ўйинда битта гол урди ва битта голга узатма берди.
Англиялик футболчининг Бундеслигадаги ассистлари сони 50тага етди. У Германия чемпионатида ушбу маррани забт этган энг ёш футболчига айланди (20 ёшу 11 ойлик).
Санчо Бундеслига доирасида 99та учрашувда майдонга тушиб, "гол+пас" тизими бўйича 86 (36+50) очко жамғарган.