Европа миллий чемпионатлари ҳам тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун ҳам Англия Премер Лигасининг ўйинлар тақвимидан жой олган энг марказий учрашув сифатида қаралаётган «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ушбу қарама-қаршилик ҳақида ўртасидаги учрашув ҳар доим ўз жозибаси ва муросасизлиги билан эътибор марказида бўлиб келган. «Челси» раҳбарияти Томас Тухел билан шартнома имзолагандан сўнг, лондонликлар яна кучли учталикка киришга асосий давогар сифатида қаралаяпти. Айни пайтда жамоа 5 - ўринда жойлашган бўлиб, улардан бир поғона юқорида жойлашган «Вест Хем» жамоасидан икки очко ортда қолмоқда. Агар бугун манчестерликлар устидан ғалаба қозонса, «Челси»да кучли тўртталик орасига суқилиб кириши мумкин. Чунки, "тақачилар" кеча кеча ўз ўйинини "Манчестер Сити"га қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.
Ўз навбатида, "Манчестер Юнайтед" сўнгги олти учрашувда атиги иккита ғалабани қўлга кирита олганлиги сабабли етакчи "Ман Сити" жамоасидан анча орқадаа қолиб кетди. "Қизил иблислар"нинг мунтазам очко йўқотишидан рақиб жамоалар фойдаланиб қолишди ва очко тўплаш бўйича манчестерликларга етиб олишди. Агар, бугун яна рақибига очко улашишга мажбур бўладиган бўлса, Сульшер шогирдлари анча қийин аҳволга тушиб қолишади. Улар нафақат ортда бораётган жамоалар билан орадаги фарқни камайтириб қўйиши мумкин, қолаверса ҳозирда жойлашган ўрнини ҳам "Лестер"га топшириши мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги Лондонда кечадиган учрашувда "манкунианлар" очко йўқотишга ҳақлари йўқ.
Ҳозир эса сизларга мазкур жамоалар ҳақидаги шу каби ва бошқа қизиқарли маълумотлардан ташкил топган превьюни тақдим этамиз.
"Челси"
Томас Тухел жамоага келгандан сўнг, "Челси"нинг ўйинида сезиларли даражада ўзгаришлар бўлди. Жамоа германиялик мутахасис қўл остида барча мусобақалар доирасида 8та ўйин ўтказган бўлса, шуларнинг ҳеч қайсида мағлубиятга учрамади. Қолавеса, ўтган ҳафтада Чемпионлар Лигаси доирасида "Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, жамоанинг ўйини ҳақиқатдан ҳам яхши томонга ўзгарганини намоён этди. Тухел "Челси"га ўтган кейин, биринчи навбатда ўйин схемасини бошқатдан тузиб чиқди. Жамоа Лемпард қўл остида кўпинча 4-3-3 тактик схемада ҳаракат қиларди. Аммо немис мутахасиси лондонликларни 3та ҳимоячи нарса бу схемани ўзгартириш эди. Лемпард қўл остида лондонликлар кўпинча 4-3-3 ўйнаган, Тухел эса унинг жамоаси учта ҳимоячи билан ўйнаш тартибини киритди. "Аристократлар" айни пайтда кўплаб схемаларда ўйнаб кўрмоқда, хусусан 3-4-1-2, 3-4-2-1, 3-5-2 каби тактик схемада ҳаракат қилмоқда.
Жамоага янги келган мураббийларнинг ўйинга киритган бу каби ўзгаришлари, кўпинча футболчиларнинг тақдирига таъсир қилади. Мисол учун, Лемпард қўл остида Рюдигер асосий футболчи ҳисобланмаган, аммо Тухел тузган жамоада немис футболчиси, деярли майдонда тўлиқ ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, "ПСЖ" жамоасининг собиқ мураббийи лондонликлар рулига келиши, Сезар Аспиликуэта учун ҳам омадли бўлди. Испаниялик ҳимоячи охирги ўйинларда, майдонда тўлиқ ҳаракат қилмоқда, ҳатто бир гол уришга ҳам эришдига насиб этди.
Бугунги учрашув аввалида лондонликлар сафида биттагина йўқотиш мажуд. Бразилиялик ҳимоячи Тиаго Силва бугун жамоасига ёрдам бера олмайди.
«Манчестер Юнайтед»
«Манчестер Юнайтед» АПЛда энг яхши 6та клубга қарши ўйинда қийинчиликларга дуч келишмоқда. «Қизил иблислар» чемпионлик пойгасидан узоқлашиб кетишига ҳам айнан «Манчестер Сити», «Лестер», «Арсенал», «Тоттнхэм», «Ливерпуль» ва «Эвертон» каби жамоаларга қарши ўйинларда очко йўқотишган. Бу ҳолат эса, албатта чемпионликни мақсад қилган жамоа учун яхши кўрсаткич эмас. Аммо, жамоа «Челси»га қарши ажойиб натижа қайд этишган. Сульшер шогирдлари «Стемфорд Бриж»да кечган охирги 3 учрашувдан бери ғалаба қозониб келишмоқда.
Биз аллақачон «Манчестер Юнайтед» номи билан биргаликда, Бруно Фернадеш исмини ҳам қўшиб айтишга одатланиб қолдик, чунки португалиялик футболчи Манчестер жамоасининг ҳақиқий етакчисига айланиб олди. Аммо, бу футболчининг ҳам юқорида санаб ўтган 6та жамоага қарши статистикаси яхши эмас. Португалиялик Англиянинг Топ-6 клублари билан кечган учрашувларда иккита гол уришга эришган. Улардан биттаси эса пенальтидан дарвозага киритилганини, айтиб ўтиш зарур.
Оле-Гуннар Сулшер ва Томас Тухел қарама-қаршилигига олдин ҳам гувоҳ бўлганимизни кўпчилик мухлислар эслашса керак. Икки йил олдин Чемпионлар Лигасида бўлиб ўтган ушбу дуэлда норвегиялик мутахасиснинг қўли баланд келган («ПСЖ» - «Манчестер Юнайтед» 1:3). Демак, бугунги учрашув орқали немис мутахасиси рақибидан қасос олиш имконияти ҳам бор.
Бугунги учрашув олдидан, «манкунианлар» таркибида бир нечта жиддий йўқотишлар мавжуд. Фил Жонес, Хуан Мата, Пол Погба каби ўйинчилар «Стерфорд Бриж»да кечадиган учрашувни ўтказиб юборишади. Қолаверса, Мактоминей, Кавани, Даниел Жеймс ва Донни Ван де Беклар бугунги учрашувда майдонга тушуши сўроқ остида бўлиб турибди. Агар, «қизил иблислар» бугун мазкур футболчиларсиз майдонга тушадиган бўлса, жамоа жуда қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин.
Эҳтимолий таркиблар
«Челси» (3-4-2-1): Менди, Рюдигер, Кристенсен, Аспиликуэта, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо, Хадсон-одои, Вернер, Маунт, Жиру.
«Манчестер Юнайтед» (3-4-1-2): Де Хеа, Магуайр, Линделёф, Байи, Шоу, Фред, Матич, Ван-Биссака, Фернандеш, Рэшфорд, Марсьяль.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Томас Тухел жамоа бошқарувига келганига унча кўп бўлмади, аммо оз вақт ичида лондонликларни оптимал шаклга келтира олди. Демак, немис мураббийини яна бир синов кутиб турибди.
Сулшер шогирдлари ҳам иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашиб олиши учун бугунги учрашувда ғалаба қозонишга ҳарака қилишади. Шу сабабли, бугунги учрашув қиймати баланд. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади