Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Барселона» собиқ президенти Хосеп Бартомеу ҳибсга олинди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футбол клубининг собиқ президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳибсга олинди, дея хабар қилмоқда Cadena SER.

Каталония полицияси 1 март куни «Барселона» офисида тинтув ўтказган. Уларни клубнинг молиявий, юридик ва норматив-ҳуқуқий бўлимлари қизиқтирмоқда.

Бартомеудан ташқари клубнинг собиқ бош директори Оскар Грау ва жамоанинг юридик ишларига жавобгар бўлган Роман Гомес Понти ҳам ҳибсга олинган.

Таъкидланишича, полиция 2020 йилнинг февралида юзага келган «Барсагейт» можароси юзасидан тергов бошлаган.

Ўшанда «Барселона» I3 Ventures маркетинг компанияси билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқларда Бартомеунинг ҳимояси билан шуғуллангани, шунингдек, Лионель Месси, Херард Пике ва бошқа футболчиларга нисбатан негатив кайфиятни юзага келтиришга урингани маълум бўлганди.

Бироқ Бартомеу бу воқеаларга алоқадорлигини инкор этган ва аудит текшируви «Барселона»нинг ижтимоий тармоқлардаги вазиятга алоқаси борлигини тасдиқламаган эди. Бу воқеалардан кейин клубнинг қатор мутасаддилари ишдан кетганди.

Бартомеу эса 2020 йилнинг октябрида муддатидан аввал «Барселона» президентилиги лавозимини тарк этишга мажбур бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:41, 01.03.2021.
Ўқилди: 7144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.