Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

«Барселона» Гризманни сотишга тайёр, аммо

Баҳо:
+ | -

Ok Diario нашрининг хабар беришича, «Барcелона» ҳужумчиси Антуан Гризманнни сотмоқчи, аммо харидор топилмаяпти. Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби французни 60 миллион евро эвазига сотишга умид қилишганди, бу «Барса» 2019 - йилда Антуаннинг трансфери учун «Атлетико»га тўлаган пулнинг ярмига тенг.

Каталонияликлар бу трансферни ташкил қилмоқчи бўлганида бир қатор муаммоларга дуч келишгани айтиб ўтилган. Биринчидан, Гризманн 2024 - йилгача йирик шартномага эга бўлган клубни тарк этмоқчи эмас. Иккинчидан, футболчи учун харидор йўқ.

«Барселона» қишки трансфер ойнасида Гризманни сотмоқчи бўлган. Клуб футболчининг агенти билан боғланиб, унга футболчининг кетиши устида ишлашни таклиф қилди, аммо рад жавобини олишди. Бундан ташқари, ҳеч бир клуб футболчига «Барса»да оладиган маошини тўлашга тайёр эмас.

«ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» французни ўз сафига қўшиб олишни хоҳлашганди, аммо футболчининг ўзи клубини ўзгартиришни истамаслиги келишувни амалга ошишига халақит берган.

Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, ушбу мавсумда француз ҳужумчиси Ла Лигада 23та ўйин ўтказиб, 6та гол урган, ҳамда 6та голли пас берди.

Киритилди: 02:46, 02.03.2021.
Ўқилди: 7510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.