«Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг жароҳатдан тикланиши чўзилиб кетмоқда.
"As" тарқатган хабарга кўра, бельгиялик футболчи ҳали майдондаги машқларга қайтмади. У бугун жамоа ҳимоячиси Дани Карвахаль билан бирга тренажер залида шуғулланишди.
Азар 3 февраль куни мушагидан жароҳат олган бўлиб, унинг тикланиши учун 3-4 ҳафта талаб этилиши ҳақида маълумот берилган эди. Аммо соғайиш жараёни кутилганидан чўзилиб кетди. Шу тариқа, Эден 7 март Ла лиганинг 26-тури доирасида бўладиган «Атлетико»га қарши ўйинда иштирок этмайди.
30 ёшли футболчи Ла лиганинг жорий мавсумида 8та ўйинда иштирок этиб, 2та гол урди ва битта голга узатма берди.