Италия А сериясининг 25 - тури доирасида «Женоа» ва «Сампдория» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув бошидан бироз ёпиқроқ ўйинлар намойиш этган, ҳар икки жамоа камдан-кам ҳолда ҳужумга ўтишди. Қарама-қаршиликнинг биринчи тайми бироз зерикарли тарзда кечди дейиш мумкин. Ҳисоб ҳам шунга яраша 0:0. Иккинчи таймни бироз ҳужумкор тарзда бошлаган майдон эгалари, ҳисобни очишга эришишди. Стротманнинг ажойиб узатмасини, Заппакоста гол билан якунлади. Бу вазиятда меҳмонлар ҳимояси жуда бўш ҳаракат қилишди. Ушбу голдан сўнг, «Сампдория» жамоаси ҳам фаоллашиб қолишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Бу ҳужумлар 77 - дақиқага келиб ўз самарасини берди. Қанотдан узатиб берилган тўпни, Тонелли дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. Қолган вақтларда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Мазкур ҳисоб учрашув охиригача сақланиб қолди. Учрашувни ватандошимиз Элдор Шомуродов дастлабки дақиқалардан бошлади ва 82 -дақиқада ўз ўрнини Марко Пьяцага бўшатиб берди. Турнир жадвалида «Женоа» 27 очко билан 13 - ўринда қолган бўлса, «Сампдория» 31 очко билан 10-поғонадан жой олди.
«Женоа» - «Сампдория» 1-1
Голлар: Заппакоста (52), Тонелли (77)