Италия А сериясининг 25 - тури доирасида «Милан» ўз майдонида «Удинези» жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи таймининг ўзида рақибидан катта устунлик эвазига тўпни назорат қилган Пьоли шогирдлари, бир нечта вазиятларни яратишди, аммо «Удинезе» дарвозабони Муссонинг ишончли ҳаракатлари, жамоасини голдан сақлаб қолди. Иккинчи таймни ҳам миланликлар худди шу руҳда давом эттиришди. Аммо гол уриш меҳмонларга насиб этди. 68 - дақиқага келиб, «Удинезе» аъзоси Родриго Бекао учрашувдаги ҳисобни очишга эришди. Де Паул бурчакдан ошириб берган тўпни, Бекао дарвозанинг марказига жойлаб қўйди. Бу вазиятда Доннарумма ҳеч нарса қила олмади. Голдан сўнг, майдондаги ташаббус тўлиғича мезбонлар томонга ўтиб кетди. Кетма-кет ҳужумлар уюштиришди, лекин барчаси бесамар якунланди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг охирида, «Удинезе» жамоаси аъзоси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бу вазиятни яқиндан кузатиб турган учрашув ҳаками пенальти белгилашга мажбур бўлди. Жарима тўпи қаршисига Франк Кесси яқинлашди ва пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Милан» - «Удинезе» 1:1
Голлар: Кесси (90 +7) , Бекао (68)