Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Херард Пике яна жароҳат олди. «Барселона» етакчисининг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике Испания Кубоги ½ финал жавоб баҳси доирасида кечган «Севилья»га қарши баҳсда (3:0) жароҳат олди.

Каталон клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, футболчи ўнг тиззаси боғламларини шикастлаб олган. АS хабарига кўра, Пике бу жароҳат туфайли уч ҳафта майдонга туша олмайди.

Шу тариқа ҳимоячи Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасидаги ПСЖга қарши кечадиган 10 март кунги учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди. Шунингдек, Пике катта эҳтимол билан Ла Лигадаги «Осасуна», «Уэска» ва «Реал Сосьедад»га қарши ўйинларда ҳам иштирок этолмайди.

Айни дамда «кўк-анорранглилар» таркибида уч нафар марказий ҳимоячи қолмоқда. Булар — Клеман Лангле, Самюуэль Умтити ва Оскар Мингеса.

«Севилья»га қарши баҳсда 90+4-дақиқада жамоасининг иккинчи голини уриб, қўшимча бўлимлар белгиланишига сабаб бўлган футболчи ўйин вақтида тиззасида муаммо сезганди. Бироқ шифокорлар кўригидан кейин Пике учрашувни давом эттирган, оқибатда баҳсдан кейин оқсоқланиб қолганди.

Аввалроқ 34 ёшли футболчи жароҳат сабаб деярли уч ой ўйнамаганди.

Эслатиб ўтамиз, Роналд Араухо, Миралем Пьянич, Серхи Роберто, Ансу Фати ва Филиппе Коутиньо каби футболчилар жароҳат сабаб «Барселона» лазаретида бўлиб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:26, 05.03.2021.
Ўқилди: 5027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6405]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3019]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3003]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2103]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1951]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1893]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1760]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1552]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1536]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик