Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Робер Пирес: "Хитой ва Ҳиндистондан таклиф бор"

Баҳо:
+ | -

Айни вақтда Лондоннинг "Арсенал"да шуғулланаётган Робер Пирес инглиз нашрларига берган интервьюсида Тьерри Анрига ўхшаб канонирлар билан шартнома имзоламаслигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 1999 йилдан 2007 йилга қадар "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган Тьерри Анри 3 январь куни "Арсенал" билан икки ойлик шартнома имзолади. Ҳуқуқий жиҳатдан АҚШнинг "Нью-Йорк Ред Буллз" клубига тегишли бўлган футболчи 8 январь куни "Лидс"га қарши Кубок учрашувида майдонга тушиб, "Арсенал"га ғалаба келтирган ягона гол муаллифига айланди.

"Менда "Арсенал" билан шартнома имзолаш нияти йўқ, бош мураббийга ҳам керак бўлмасам керак. Венгерда ярим ҳимоячилар етарли. Шунчаки, Англияда ўз жамоаларининг собиқ футболчиларига жуда ҳурмат билан муносабатда бўлишади", деди Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси.

"Мен Осиёдан таклифларни кутмоқдаман. Айни вақтда Хитойдан бўладиган таклифлар ҳар тарафлама қулайроқ кўринмоқда. Мен Хитойнинг бир клуби билан музокара олиб боряпман. Бундан ташқари, Ҳиндистондан ҳам бир таклиф бор", дея қўшимча қилди "Арсенал" таркибида 189 учрашувда майдонга тушиб, 62 та гол урган футболчи.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 20:09, 11.01.2012.
Ўқилди: 31420 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.