«Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан жамоа ҳужумчиси Карим Бенземанинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Франциялик футболчи мушагидан олган жароҳати туфайли 3 ҳафта давомида майдондан ташқарида қолди. Карим куни кеча жамоанинг умумий гуруҳ машғулотига қайтди.
«Умид қиламан, у «Атлетико»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлади, аммо сабр қиламиз. Чунки Бензема 3 ҳафта давомида биз билан шуғулланмаганди. Каримнинг жароҳати у қадар жиддий бўлиб чиқмади», — деди Зидан.