Бугундан Ўзбекистонда ҳам, янги футбол мавсуми бошланди. Ўзбекистон суперкубоги доирасидаги учрашувда Тошкентнинг «Пахтакор» ва Қаршининг «Насаф» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди ва учрашув «Пахтакор»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Самарқанддаги «Динамо» стадионида кечган мазкур учрашувнинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида кечди. Биринчи таймда ҳар икки дарвоза томон кетма - кет ҳужумлар уюштирилди. Аммо учрашувдаги ҳисоб биринчи таймда очилмади. Иккинчи таймни бироз ҳужумкор тарзда бошлаган, тошкентликлар 50-дақиқага келиб ҳисобни очишга эришди. Чап қанот бўйлаб уюштилган ҳужум, «Пахтакор» футболчиси Фаррух Сайфиев томонидан ривожлантирилди ва ҳимоячи ҳаволатиб узатиб берган тўпни, Драган Черан Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозага киритиб қўйди. Қолган дақиқаларда «Пахтакор» ҳам, «Насаф» ҳам ҳужумлар уюштирди, лекин дарвозаларга бошқа ҳеч қайси жамоа йўл тополмади. Учрашув «Пахтакор»нинг минимал ҳисобидаги ғалаба билан якунланди ва ўз тарихидаги илк суперкубокка эга чиқди.
Ўзбекистон суперкубоги.
«Пахтакор» - «Насаф» - 1:0 (0:0)
Гол: Драган Черан (50)
Огоҳлантиришлар: Нуруллоев (12), Алиқулов (71)
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (Ҳожимат Эркинов 90+3), 9.Эрен Дердийўқ (Шароф Муҳитдинов 79), 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (Шерзод Темиров 87), 34.Фарруҳ Сайфиев
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (Жўрабек Маннонов 60), 6.Мурод Хўжамбердиев (Шоҳмалик Комилов 78), 19.Ҳусайн Норчаев, 20.Суҳроб Нуруллоев (Шокир Йўлдошев 46), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Бош ҳакам: Вадим Агишев