6 март, шанба куни Испаняи чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Осасуна» — «Барселона» учрашуви бўлиб ўтди. Памплона бўлиб ўтган баҳсда "кўк-анорранглилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Каталонияликларнинг голларидан бирига ярим ҳимоячи Илайш Мориба муаллифлик қилди. Келиб чиқиши гвинеялик бўлган мазкур ўйинчи кеча 18 ёшу 46 кунлик эди.
Шу тариқа, «Барселона» бир мавсумда таркибида 19 ёшдан кичик бўлган 3 футболчи гол урган Ла лиганинг илк жамоасига айланди. Жорий мавсумда 18 ёшли Педри ва Анссуман Фати ўз ҳисобларига гол ёзишган эди.
Маълумот ўрнида. Илайш Мориба «Барселона» сафида Ла лига доирасида гол урган энг ёш бешинчи футболчига айланганди.